Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга «Исро» кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Кейин беш вақтга туширилди. Кейин бундай деб нидо қилинди: «Ё Муҳаммад! Энди сўз қатъийдур, ўзгартирилмас! Сен учун шу беш вақт намозда эллик вақт намоз савоби бордур!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Азон билан иқомат орасидаги дуо рад этилмагай».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки азонни эшитганда: «Аллоҳумма Робба ҳазиҳид-даъватит-таммати вас-солатил қоимаҳ ати Муҳамаддан васийлата вал-фазийлаҳ, ва-бъасҳу мақомам Маҳмуда-ниллазий ваъадтаҳ» («Эй ушбу мукаммал даъват ва абадий намоз соҳиби бўлган Аллоҳим! Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васийла ва фазилат ато эт ва у зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми Мақмудга етказ!») деса, Қиёмат кунида унга шафоат ҳал бўлур!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Саъд ибн Аби Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки муаззинни(нг шаҳодат келтирганини) эшитганда: «Ва ана ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳаммадин Расулан ва бил Ислами дийнан» («Мен ҳам шоҳидлик бераманким, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У якка-ю-ягонадир, шериги йўқдир ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Аллоҳни Роббим деб, Муҳаммадни Расул деб ва Исломни дин деб рози бўлдим (қабул қилдим)» - деб айтса, унинг гуноҳлари кечирилади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Усмон ибн Абил-Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менга айтган охирги аҳдлари (шартлари) шу бўлди: «Бир муаззин тутгилки, у азон учун ҳақ олмасин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Азон садосини эшитганингизда муаззин айтаётган сўзларни айтиб турингизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Имом - зомин, муаззин - муътамандир. Ё Аллоҳим! Имомларни иршод айлагин ва муаззинларни мағфират қилгин!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки етти йил муттасил (Ҳақ ризоси учун) азон айтса, унга жаҳаннамдан қутулиш ҳақида барот (ёрлиқ) ёзилади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Молик ибн Ал-Ҳувайрис (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Мен амакимнинг ўғли билан бирга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. Шунда бизга айтдиларки, «Сафарга чиққанингазда азон айтингизлар, иқомат келтирингизлар ва катталарингиз сизларга имом бўлсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абуш-Шаъсодан ривоят қилинди; айтди: «Аср намозига азон айтилганидан кейин бир киши масжиддан чиқди. Шунда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу): «Бу одам Абул-Қосим саллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлди», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари