Ўтирган жойида нафл намоз ўқиган киши
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди. Абдуллоҳ ибн Шақиқ (розияллоҳу анҳу) айтади: Оишадан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл намозлари борасида савол қилдим. Оиша айтдилар: «(Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кечанинг узун ҳиссасида нафл намозларини тик туриб ўқир эдилар ва баъзи кечанинг узун ҳиссасида ўтириб ўқир эдилар. Қачон тик туриб қироат қилсалар, рукуъ ва саждаларини тик турган ҳолда қилар эдилар. Ва қачон ўтириб қироат қилсалар, рукуъ ва саждаларини ўтирган ҳолда қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги вақтларида) ўтириб намоз ўқир эдилар ва ўтирган ҳолларида қироат қилар эдилар. Вақтики, қироатларидан (бир ракъатнинг ҳиссасидан) ўттиз ёки қирқ оят миқдори қолса, уни тик туриб ўқир ва қироатни тик турган ҳолда битказар эдилар. Кейин рукуъ ва сажда қилар эдилар. Иккинчи ракъатда яна худди шундоқ қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқНабий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари Ҳафса (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то вафотларига бир йил қолгунича, нафл намозларини ўтириб ўқиганларини кўрмадим. Кейин нафл намозларини ўтириб (ҳам) ўқир эдилар. Унда бир сурани шундоқ тартийл билан қироат қилар эдиларки, у сура ўзидан узун бўлган сурадан ҳам кўра узунроқ бўлиб кетар эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ