Лойиҳа ҳақида қисқача

Бу лойиҳани яратишдан мақсад шуки, ҳадислардан фойдаланишда ўқувчиларга қулайлик яратишдир. Масалан китобдан айнан биронбир мавзудаги ҳадисни топиш мушкул, унинг учун китобни мутолаа қилиб чиқиш керак бўлади. Бу лойиҳада эса осонгина қидирув формасига керакли сўзни ёзиб қидиришни амалга ошириш кифоя.

Яна бир асосий мақсадлардин бири бу лойиҳа кенг фойдаланувчилар оммаси учун мўлжалланган. Яни ҳадис илмидан (ёки араб тилидан) бехабар инсонлар учун бу камчиликни тўлдиришдир. Бу мақсадга эришиш учун ҳадисда келган маълум бир атамалар изоҳини кўриш имконияти жорий қилинди. Бу имконият орқали азиз ўқувчилар ҳадисларни иложи борича тўлиқроқ тушуниб етишади деб умид қиламиз.

Лойиҳа мауллифи ҳақида қисқача

Лойиҳани Тошкент Ислом Университети Информатика ва ахборот технологиялари йўналиши талабаси Наимов Моҳиржон, Ходжимуратова Зухра раҳбарликларида бажарди.

Фойдаланилган манбалар ва уларнинг муаллифлари

Ҳадислар учун манба сифатида Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизийнинг "Сунани термизий" китобининг ҳадис тўплами таржимаси олинди. Таржимон Мирзо Кенжабек ("Адолат" 1999).

Атамалар учун манба сифатида "ISLOM ENSIKLOPEDIYASI" номли китоб олинди. Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида. Тақризчи академик Неъматулла Иброҳимов. «O’zbekiston milliy entsiklopediyasi» давлат илмий нашриёти, 2004.

Яна фойдаланувчилар учун қулайлик бўлиши учун, қидирув майдонига киритилган лотинча қийматларни автоматик тарзда кирилчага транслитерация қилиш финкционали жорий қилинди. Бу функционални амалга оширишда alif.uz сайтидан фойдаланилди (API).

Камина шу китобларни www.ziyouz.com веб сайтидан олинган электрон нусҳасидан фойдаланди.

Миннатдорчилик

Шу лойиҳани амалга ошиши Аллоҳнинг изни ва иродаси орқали бўлди. Барча мақтовлар фақат Аллоҳгагина ҳосдир.

Лойиҳани амалга оширишимда жуда кўп ёрдам берган онажонимга раҳмат!

Ўқишимда устоз ва шу лойиҳани диплом иш сифатида бажаришимда раҳбарлик қилиб, қўллаб қувватлаб турган Ходжимуратова Зухра.

Сунани термизий ҳадис тўплами таржимаси китобининг маллифи Мирзо Кенжабек.

Мирзо Кенжабекдан руҳсат олиш учун улар билан алоқага чиқолмай юрганимда ёрдамга келган Қодиров Абдуроҳийм ва Мирзо Кенжабекдан шахсан рухсат олиб берган Шайх Абдулазиз Мансур.

Ҳаммалигидан Аллоҳ рози бўлсин!