Азон айтилаётганда қилинадиган муқобала
Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Азон садосини эшитганингизда муаззин айтаётган сўзларни айтиб турингизлар».
Бу бобда Абу Рофиъ, Абу Ҳурайра, Умми Ҳабиба, Абдуллоҳ ибн Амр, Абдуллоҳ ибн Робиъа, Оиша (онамиз), Муъоз ибн Анас ва Муовия (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Саъиднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Маъмар ва яна бошқалар шу тарзда Аз-Зуҳрийдан, Моликнинг ривоятидек ривоят қилишган. Абдурраҳмон ибн Исҳоқ бу ҳадисни Аз-Зуҳрийдан, Саъид ибн Ал-Мусаййабдан, Абу Ҳурайрадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади. Моликнинг ривояти янада саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!