Аббос ибн Саҳл Ас-Соидийдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Ҳумайд, Абу Усайд Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини музокара қилдилар. Абу Ҳумайд айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини энг яхши билган кишингиз менман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳудга (мана бундай) ўтирдилар: чап оёқларини (букиб) ётқизиб (устига ўтирдилар), ўнг оёқларининг сиртини (устини) қиблага қаратдилар, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига, чап қўлларини чап тиззалари устига қўйдилар, бармоқлари, яъни шаҳодат бармоқлари билан ишора қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини кўраман, деб Мадинага келдим. Ўтирганларида — яъни ташаҳҳуд учун ўтирганларида - чап оёқларини ётқизиб, чап қўлларини қўйдилар - яъни чап сонларининг устига қўйдилар, — ўнг оёқларини тик тутдилар (чап оёқларининг устига ўгирдилар)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Ташаҳҳуд учун қандай ўтирилади