Ташаҳҳуд учун қандай ўтирилади
Аббос ибн Саҳл Ас-Соидийдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Ҳумайд, Абу Усайд Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини музокара қилдилар. Абу Ҳумайд айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини энг яхши билган кишингиз менман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳудга (мана бундай) ўтирдилар: чап оёқларини (букиб) ётқизиб (устига ўтирдилар), ўнг оёқларининг сиртини (устини) қиблага қаратдилар, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига, чап қўлларини чап тиззалари устига қўйдилар, бармоқлари, яъни шаҳодат бармоқлари билан ишора қилдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Баъзи илм аҳлининг қавли шу.
Шунингдек, бу Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг ҳам қавлидир. Фақатгина охирги ташаҳҳудда сонлари устига ўтиради, дейдилар. Абу Ҳумайднинг ҳадисига таяниб, биринчи ташаҳҳудда ўнг оёқни тиклаб, чап оёғи устига ўтирмоқни қабул қилишган.