Ташаҳҳуд учун қандай ўтирилади
Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини кўраман, деб Мадинага келдим. Ўтирганларида — яъни ташаҳҳуд учун ўтирганларида - чап оёқларини ётқизиб, чап қўлларини қўйдилар - яъни чап сонларининг устига қўйдилар, — ўнг оёқларини тик тутдилар (чап оёқларининг устига ўгирдилар)».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлининг кўпчилиги наздида амал шу ҳадис асосидадир.
Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Куфа фақиҳларининг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!