Язид ибн Ал-Асвад (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажларида у киши билан бирга ҳозир бўлдим ва Ал-Хойф масжидида у зот билан бирга бомдод намозини ўқидим. Намозни адо этиб бўлгач, қайрилиб, қавмнинг охирида турган ва ўзлари билан бирга намоз ўқимаган икки кишини кўрдилар-да: «Уларни менга келтирингизлар», дедилар. Уларни келтиришди. (Қўрқувдан) уларнинг баданлари дир-дир титрар эди. (Расули Акрам): «Биз билан намоз ўқимоқдан сизларни нима тўсди?» дедилар. Улар: «Ё Аллоҳнинг Расули! Биз чодирларимизда намозимизни ўқиб олган эдик», дейишди. «Бундай қилмангизлар, - дедилар (Расули Акрам). — Агар намозингизни чодирларингизда ўқиб, кейин бир жамоатнинг масжидига келсангизлар, улар билан ҳам бирга намоз ўқингизлар, бу сизлар учун нафл намози бўлади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Якка ҳолда намозини ўқигандан кейин жамоатга келган киши