Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бетобликларида Абу Бакрнинг ортларида ўтириб, кийимларига ўралган ҳолда (қўлтиқлари остидан ўтказиб, елкаларига ташлаган ҳолда) намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотлари билан якунланган (охирги) бетобликларида Абу Бакрнинг ортларида ўтириб намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам отдан йиқилдилар, бир ёнлари лат еб (ўнг томон) терилари шилинди. Бизга ўтирган ҳолда намоз ўқиб бердилар, бизлар ҳам ўтирган ҳолда у кишига эргашиб намоз ўқидик. Кейин намозни тугатгач, бизга ўгирилиб: «Имом иқтидо қилмоқлари учун имомдир» ёки «Имом иқтидо қилмоқлари учун имом қилингандир», - дедилар. - Агар у такбир айтса, такбир айтингизлар, рукуъ қилса, рукуъ қилингизлар, ўрнидан турса, турингизлар, агар: Самиъаллоҳу ли ман ҳамидаҳ деса, Роббана лака-л-ҳамд! деб айтингизлар; агар сажда қилса, сажда қилнгизлар; агар ўтириб намоз ўқиса, ҳаммангиз ўтириб намоз ўқингизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

«Имом ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтириб ўқингизлар»