«Имом ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтириб ўқингизлар»
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотлари билан якунланган (охирги) бетобликларида Абу Бакрнинг ортларида ўтириб намоз ўқидилар».
Оиша (онамизнинг ушбу) ҳадиси ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганлари ҳам ривоят қилинган: «Имом ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтириб намоз ўқийсизлар».
Яна Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бетобликларида намозга чиқдилар. Абу Бакр (имомлик қилиб) намоз ўқиб бераётган эдилар. У киши Абу Бакрнинг ёнларида ўтириб намоз ўқиб бердилар. Абу Бакр тик туриб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилдилар, жамоат эса Абу Бакрга иқтидо қилган эди».
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрнинг ортларида ўтириб намоз ўқидилар».
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрнинг ортларила ўтирган ҳолда намоз ўқидилар».