«Имом ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтириб ўқингизлар»
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бетобликларида Абу Бакрнинг ортларида ўтириб, кийимларига ўралган ҳолда (қўлтиқлари остидан ўтказиб, елкаларига ташлаган ҳолда) намоз ўқидилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бу ҳадисни Яҳё ибн Аййуб Ҳумайддан, Анасдан шу тарзда ривоят қилган. Айни вақтда, буни Ҳумайддан, Анасдан мутааддид кишилар ривоят қилишган, аммо Собитни зикр қилишмаган. Собитдан зикр қилинган ҳадис янада саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!