Абу Толибдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Умомадан бундай деганини эшитдим: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч киши борки, уларнинг намози қулоқларидан (юқори) кўтарилмайди: қочган қул, токи қайтиб келгунича; эрини ғазаблантирган ҳолда кечани ўгказган хотин; қавми ёқтирмаган имом».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Амр ибн Ал-Ҳорис ибн Мустолиқдан ривоят қилинди; айтди: «Дейилар эдики, инсонлардан азоби қаттиқ бўладигани икки кишидир: эрига осий бўлган хотин ва қавми ёмон кўрган имом».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Ҳасандан ривоят қилинди; айтди: «Анас ибн Моликдан эшитдим, бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч кишини лаънатладилар: қавми ёқтирмасдан қавмга имом бўлган кишини; эрини ранжитган ҳолда кечани ўгказган хотинни; Ҳаййа ъалал-фалаҳ!ни эшитиб туриб, сўнг унга ижобат қилмаган кишини».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Қавм хоҳламаган кишининг қавмга имом бўлмоғи