Қавм хоҳламаган кишининг қавмга имом бўлмоғи
Амр ибн Ал-Ҳорис ибн Мустолиқдан ривоят қилинди; айтди: «Дейилар эдики, инсонлардан азоби қаттиқ бўладигани икки кишидир: эрига осий бўлган хотин ва қавми ёмон кўрган имом».
Жарир айтади: «Мансур дедики: «Имом борасида савол берганимизда бизга бундай дейилди: «Бу билан, фақат ҳаддан ошган имомлар кўзда тутилган. Суннатни бажо қиладиган имомга келсак, гуноҳ уни ёқтирмаган кишиларгадир».
Дўстларигиз билан улашинг!