Ал-Ҳасандан ривоят қилинди; айтди: «Анас ибн Моликдан эшитдим, бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч кишини лаънатладилар: қавми ёқтирмасдан қавмга имом бўлган кишини; эрини ранжитган ҳолда кечани ўгказган хотинни; Ҳаййа ъалал-фалаҳ!ни эшитиб туриб, сўнг унга ижобат қилмаган кишини».

Бу бобда Ибн Аббос, Талҳа, Абдуллоҳ ибн Амр ва Абу Умома (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Анаснинг ҳадиси саҳиҳ эмас. Чунки, бу ҳадис Ҳасандан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мурсал тарзида ривоят қилинди. Аҳмад ибн Ҳанбал, Муҳаммад ибн Ал-Қосимни танқид қилиб, унинг заиф эканини қайд этган. У ҳофиз эмас.

Илм аҳлидан баъзилари киши ўзини хохламаган қавмга имом бўлмоғини макруҳ деб қараганлар. Ҳолбуки, имом ҳаддан ошган бир киши бўлмаса, гуноҳ фақат уни хоҳламаган кишиларгадир.

Аҳмад ва Исҳоқ бу борада бундай дейиишди: «Имомни жамоатдан бир киши, икки киши ёки уч киши хоҳламаса, то қавмнинг кўпчилиги уни ёқтирар экан, қавмга имом бўлмоғида зарар йўқ».

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш