Саломдан кейин ўқиладиган дуо
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси (озод этилган кули) Савбондан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни адо қилиб қайрилмоқчи бўлганларида уч марта истиғфор айтар эдилар, кейин эса: «Антас-салом ва минка-с-салом, таборакта йа зал-жалали вал-икром») дер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам салом бергач, «Аллоҳумма анта-с-салом ва минка-с-салом, таборакта, зал-жалали вал-икром» («Ё Аллоҳим! Салом (офат ва айблардан мубарро, холи) Сенсан, саломат Сендандир (бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Сенсан). Эй Жалол ва икром соҳиби! Сен табораксан - Сенинг қудсиятинг олий ва тенгсиздир!») дейдиган миқдорда ўлтирар эдилар, холос».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Саломдан кейин ўқиладиган дуо