Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Инсонлар азон айтмоқликда ва биринчи сафда туриб намоз ўқимоклиқда қанчалик фазилат борлигини билсалар эди, қуръадан бошқа чора топа олмасалар, ҳеч йўқса, қуръа ташлаб бўлса ҳам, бунга эришган бўлар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Эркаклар сафининг энг яхшиси - биринчиси ва энг ёмони охиргисидир.  ёллар сафининг энг яхшиси - охиргиси ва энг ёмони биринчисидир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Бурайда Ал-Асламий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қоронғуда масжидлар сари юрганларга Қиёмат кунидаги тугал нур башорати (хушхабари)ни бер!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жундуб ибн Суфён (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки бомдод намозинин ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (аҳду омонатида)дир. Бас, Аллоҳнинг зиммасини (олгач) бузмангизлар!..».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати) Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки хуфтон намози жамоатида ҳозир бўлса, унга кечанинг ярмини бедор ўтказганлик савоби берилади. Кимки хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан бирга ўқиса, унга бутун кечани бедор ўтказганлик савоби берилади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб бўлганларидан кейин бир киши келиб қолди. Шунда айтдиларки, «Қайси бирингиз бу кишидан ажр олмоқчисиз? (яъни у киши билан бирга жамоат бўлиб, савобга эришмоқчисиз?)» Шунда бир одам ўрнидан туриб, у киши билан бирга намоз ўқиди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Язид ибн Ал-Асвад (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажларида у киши билан бирга ҳозир бўлдим ва Ал-Хойф масжидида у зот билан бирга бомдод намозини ўқидим. Намозни адо этиб бўлгач, қайрилиб, қавмнинг охирида турган ва ўзлари билан бирга намоз ўқимаган икки кишини кўрдилар-да: «Уларни менга келтирингизлар», дедилар. Уларни келтиришди. (Қўрқувдан) уларнинг баданлари дир-дир титрар эди. (Расули Акрам): «Биз билан намоз ўқимоқдан сизларни нима тўсди?» дедилар. Улар: «Ё Аллоҳнинг Расули! Биз чодирларимизда намозимизни ўқиб олган эдик», дейишди. «Бундай қилмангизлар, - дедилар (Расули Акрам). — Агар намозингизни чодирларингизда ўқиб, кейин бир жамоатнинг масжидига келсангизлар, улар билан ҳам бирга намоз ўқингизлар, бу сизлар учун нафл намози бўлади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат, одамларимга: «Ўтин йиғингизлар!» деб буюрсаму ўтин йиғсалар, кейин намозга буюрсаму бирови имомлик қилса, кейин намозга келмаганлар(нинг уйлари)га бориб, устларидан ўт ёқиб юборсам!..».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Жамоат намози киши ёлғиз ўқиган намоздан йигирма етти даража ортиқдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Беш вақт намоз ҳамда жумъагача бўлган жумъа намози, гуноҳи кабиралар қилинмаса, ораларидаги гуноҳларга каффоратдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари