Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқимоқнинг фазилати
(Ҳазрати) Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки хуфтон намози жамоатида ҳозир бўлса, унга кечанинг ярмини бедор ўтказганлик савоби берилади. Кимки хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан бирга ўқиса, унга бутун кечани бедор ўтказганлик савоби берилади».
Бу бобда Ибн Умар, Абу Ҳурайра, Анас, Умаро ибн Рувайда, Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Суфён Ал-Бажалий, Убай ибн Каъб, Абу Мусо ва Бурайда (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
(Ҳазрати) Усмоннинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Бу ҳадис Абдурраҳмон ибн Аби Амра тариқи билан (Ҳазрати) Усмондан мавқуф тарзида ҳам ривоят қилинган. Айни вақтда (Ҳазрати) Усмондан марфуъ тарзида мутааддид важҳлардан ривоят қилинган, деб топилмоқда.