Беш вақт намознинг фазилати
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Беш вақт намоз ҳамда жумъагача бўлган жумъа намози, гуноҳи кабиралар қилинмаса, ораларидаги гуноҳларга каффоратдир».
Бу бобда Жобир, Анас ва Ҳанзала Ал-Усайдий (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!