Жамоат билан ўқиладиган намознинг фазилати
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Жамоат намози киши ёлғиз ўқиган намоздан йигирма етти даража ортиқдир».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муъоз ибн Жабал, Абу Саъид, Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Жамоат билан ўқиган намоз киши ёлғиз ўқиган намоздан йигирма етти даража ортиқдир», деган сўзларини Нофиъ, Ибн Умардан, Расули Акрамдан шу тарзда ривоят қилган. Бу бобда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ривоят қилганларнинг ҳаммаси «йигирма беш (даража)» дегани ҳолда, ёлғиз Ибн Умар «йигирма етти (даража)» деб айтган.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози ёлғиз ўқиган намозидан йигирма беш ҳисса ортиқдир».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.