Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ у кишидан омонатини олгунига қадар (яъни умрларининг сўнгигача) бирорта намозни икки марта охирги (тугаш) вақтида ўқиган эмаслар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Бир киши Ибн Масъуддан: «Қайси амал афзалроқ?» деб сўради. Шунда у айтдики, «Буни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим, «Намозларни вақтида ўқимоқ», дедилар. «Тағин нима, ё Расулуллоҳ?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилмоқ», дедилар. «Тағин нима, ё Расулуллоҳ?» дедим. «Фийсабилиллоҳ (Аллоҳ йўлида) жиҳод қилмоқ», дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намознинг бошланиш вақти (аввали) - Аллоҳнинг ризосидир; намознинг охирги вақти - Аллоҳнинг афвидир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ри-воят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга айтдилар: «Ё Али! Уч нарсани таъхир қилма (кечиктирма): вақти кирган намозни; ҳозир бўлган жанозани; тенгини топганингда бўйига етган қизни (узатмоқни)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умму Фарва (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди, у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилган аёллардан биридир; дедики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Амалларнинг қайси бири афзалроқ?» деб сўралди. «Вақтининг аввалида (вақти кирган заҳоти) ўқилган намоз», - дедилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намозни вақтининг аввалида (вақти кирган заҳоти) ўқишнинг фазилати