Намозни вақтининг аввалида (вақти кирган заҳоти) ўқишнинг фазилати
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Бир киши Ибн Масъуддан: «Қайси амал афзалроқ?» деб сўради. Шунда у айтдики, «Буни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим, «Намозларни вақтида ўқимоқ», дедилар. «Тағин нима, ё Расулуллоҳ?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилмоқ», дедилар. «Тағин нима, ё Расулуллоҳ?» дедим. «Фийсабилиллоҳ (Аллоҳ йўлида) жиҳод қилмоқ», дедилар.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Ал-Масъудий, Шуъба, Сулаймонки, бу зот Абу Исҳоқ Аш-Шайбонийдир ва яна бошқалар ушбу ҳадисни Ал-Валид ибн Ал-Айзордан ривоят қилишган.
Дўстларигиз билан улашинг!