Намозни вақтининг аввалида (вақти кирган заҳоти) ўқишнинг фазилати
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намознинг бошланиш вақти (аввали) - Аллоҳнинг ризосидир; намознинг охирги вақти - Аллоҳнинг афвидир».
Бу ҳадис ғариб.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу), Расулуллоҳ сал-лаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга ўхшаш ҳадис ривоят қилган.
Бу бобда (Ҳазрати) Али, Ибн Умар, Оиша (онамиз) ва Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинди.
Умму Фарванинг ҳадиси фақат Абдуллоҳ ибн Умарнинг ривоятидан келаётир. Абдуллоҳ эса ҳадис аҳли наздида қувватли эмас. Ушбу ҳадисда у ҳақда чигалликка дуч келишган. Гарчи у тўғри киши бўлса ҳам, Яҳё ибн Саъид, хотираси жиҳатидан уни танқид қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!