Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинди; айтди: «Зурора ибн Авфа Басра қозиси бўлиб, Бани Қушайр қавмига имомлик қилиб намоз ўқиб берар эди. Бир куни бомдод намозида: «Қачон (Қиёмат хабарини бериб) бурғу чалинганида, ана ўша Кун қийин Кундир» («Ал-муддассир» сураси, 8-9-оятлар) оятини ўқиши билан ўлган ҳолда ерга қулаб тушди. У кишини(нг жасадини) уйига кўтариб борганлар орасида мен бор эдим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан кўзларига уйқу ғалаба қилиб ёки ухлаб қолиб тунги (таҳажжуд) намозларини ўқиёлмай қолсалар, кундузги чошгоҳ вақтида ўн икки ракъат ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набйй саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари тўққиз ракъат намоз ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн бир ракъат намоз ўқир эдилар ва булардан биттасини витр (тоқ) қилар эдилар. Намоздан фориғ бўлгач, ўнг томонларига ёнбошлаб ётар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саламадан ривоят қилинди; у Оиша (розияллоҳу анҳо)дан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон кечаларидаги намозлари қандай эди?» деб сўради. Шунда (Оиша онамиз) айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам на Рамазонда ва на бошқа ойларда ўн бир ракъатдан оширмас эдилар. Аввал тўрт ракъат ўқир эдиларки, унинг чиройлилигини ва узунлигини асти сўрама! Кейин яна тўрт ракъат ўқир эдиларки, унинг ҳам чиройлилигини ва узунлигини асти сўрама! Кейин уч ракъат ўқир эдилар». Оиша (онамиз) айтдиларки, «Бир куни: «Ё Расулуллоҳ! Витрни ўқимасдан олдин ухлайсизми?» дедим. Шунда (Расули Акрам): «Ё Оиша! Кўзларим ухлайди-ю, қалбим ухламайди!»деб жавоб қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги (таҳажжуд) намозлари тавсифи