Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги (таҳажжуд) намозлари тавсифи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан кўзларига уйқу ғалаба қилиб ёки ухлаб қолиб тунги (таҳажжуд) намозларини ўқиёлмай қолсалар, кундузги чошгоҳ вақтида ўн икки ракъат ўқир эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
(Илова: «Бу таҳажжуд казоси ўз-ўзларига фарз бўлганлигидандир. Ё умматга таълим бермак учун бўлур». (Ат-Термизий, «Шамойили Муҳаммадия» китоби, Саййид Маҳмуд Торозий изоҳи — (Таржимон — М.К.)
Дўстларигиз билан улашинг!