Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги (таҳажжуд) намозлари тавсифи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набйй саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари тўққиз ракъат намоз ўқир эдилар».
Бу бобда Абу Ҳурайра, Зайд ибн Холид ва Ал-Фазл ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Оиша (онамиз)нинг ҳадиси бу важҳдан ғариб.
Суфён Ас-Саврий бу ҳадисни Ал-Аъмашдан уйқаш тарзда ривоят қилган. Маҳмуд ибн Ғайлон, бу ҳадисни бизга Яҳё ибн Одамдан, Суфёндан, Ал-Аъмашдан нақл этиб, баён қилди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги намозлари ҳақидаги ривоятларнинг кўпи - витр билан бирга ўн уч ракъат ва у кишининг тўнги намозларининг энг оз деб тавсиф этилган миқдори тўққиз ракъатдир.
Дўстларигиз билан улашинг!