Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги (таҳажжуд) намозлари тавсифи
Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинди; айтди: «Зурора ибн Авфа Басра қозиси бўлиб, Бани Қушайр қавмига имомлик қилиб намоз ўқиб берар эди. Бир куни бомдод намозида: «Қачон (Қиёмат хабарини бериб) бурғу чалинганида, ана ўша Кун қийин Кундир» («Ал-муддассир» сураси, 8-9-оятлар) оятини ўқиши билан ўлган ҳолда ерга қулаб тушди. У кишини(нг жасадини) уйига кўтариб борганлар орасида мен бор эдим».
Саъд ибн Ҳишом - Омир Ал-Ансорийнинг ўғли. Ҳишом ибн Омир эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидандир.
Дўстларигиз билан улашинг!