Бир марта намоз ўқилган масжидда иккинчи жамоат намози
Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб бўлганларидан кейин бир киши келиб қолди. Шунда айтдиларки, «Қайси бирингиз бу кишидан ажр олмоқчисиз? (яъни у киши билан бирга жамоат бўлиб, савобга эришмоқчисиз?)» Шунда бир одам ўрнидан туриб, у киши билан бирга намоз ўқиди».
Аз-Зайлоъий «Насб-ур-ройа» китобида бу киши (Ҳазрати) Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) эканликларини айтади. Чунончи, Байҳақийнинг ривоятида ҳам Абу Бакр эканликлари таъкидланган.
Бу бобда Абу Умома, Абу Мусо ва Ал-Ҳакам ибн Умайр (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган. Абу Саъиднинг ҳадиси ҳасан. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан мутааддид илм аҳлларининг қавли шудир. Айтадиларки, биринчи марта жамоат билан намоз ўқилган масжидда иккинчи марта жамоат билан намоз ўқимоқликда зарар йўқ.
Аҳмад ва Исҳоқнинг ҳам қавли шудир. Бошқа илм аҳллари «Ҳар ким намозини якка ҳолда ўқиса», дейдилар. Суфён, Ибнул-Муборак, Молик, Шофиъий шу қавлни маъқул кўрганлар.
Сулаймон Ан-Ножий басраликдир ва у «Сулаймон ибн Ал-Асвад» деб юритилади. Абул- Мутаваккилнинг номи - Али ибн Довуд.