Кечаси қироат қилмоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръондан бир оят (ўқишлик) билан бир кечани бедор ўтказдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Қайсдан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги қироатлари қандай эди? Махфий (ичда) ўқирмидилар ёки жаҳрий (овоз чиқариб) ўқирмидилар?» деб сўрадим. Оиша (онамиз) айтдиларки, «Ҳар иккаласини ҳам қилар эдилар: баъзан махфий қироат қилсалар, баъзан ошкор қироат қилардилар»... Шунда мен: «Иш(имиз)да кенгчилик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!» дедим.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га: «Сизни кузатдимки, овозингизни паст чиқариб қироат қилурсиз», дедилар. (Ҳазрати) Абу Бакр: «Мен муножот қилурман Ул зотгаки, Ул зот овозимни эшитгай», дедилар. Шунда Расули Акрам: «Сиз овозингизни андак баландроқ кўтаринг», дедилар. Ва Умар (розияллоҳу анҳу)га айтдилар: «Сизни кўрдимки, овозингизни баланд қўйиб қироат қилурсиз». Шунда (Ҳазрати) Умар: «Албатта, мен ухлаганларни уйғотурман ва шайтонни ҳайдарман!» дедилар. (Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига): «Сиз андак оҳиста ўқинг», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ