Кечаси қироат қилмоқ
Абдуллоҳ ибн Қайсдан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги қироатлари қандай эди? Махфий (ичда) ўқирмидилар ёки жаҳрий (овоз чиқариб) ўқирмидилар?» деб сўрадим. Оиша (онамиз) айтдиларки, «Ҳар иккаласини ҳам қилар эдилар: баъзан махфий қироат қилсалар, баъзан ошкор қироат қилардилар»... Шунда мен: «Иш(имиз)да кенгчилик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!» дедим.
Бу ҳадис саҳиҳ-ғариб.
Абу Қатоданинг ҳадиси эса ғариб. Уни ёлғиз Яҳё ибн Исҳоқ, Ҳаммод ибн Саламадан муснад тарзида ривоят қилган. Муҳаддисларнинг кўпчилиги бу ҳадисни Собитдан, Абдуллоҳ ибн Рабоҳдан мурсал тарзида ривоят қиладилар.
Дўстларигиз билан улашинг!