Кечаси қироат қилмоқ
Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га: «Сизни кузатдимки, овозингизни паст чиқариб қироат қилурсиз», дедилар. (Ҳазрати) Абу Бакр: «Мен муножот қилурман Ул зотгаки, Ул зот овозимни эшитгай», дедилар. Шунда Расули Акрам: «Сиз овозингизни андак баландроқ кўтаринг», дедилар. Ва Умар (розияллоҳу анҳу)га айтдилар: «Сизни кўрдимки, овозингизни баланд қўйиб қироат қилурсиз». Шунда (Ҳазрати) Умар: «Албатта, мен ухлаганларни уйғотурман ва шайтонни ҳайдарман!» дедилар. (Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига): «Сиз андак оҳиста ўқинг», дедилар.
Бу бобда Оиша, Умму Хониъ, Анас, Умму Салама ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинди.
Дўстларигиз билан улашинг!