Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръондан бир оят (ўқишлик) билан бир кечани бедор ўтказдилар».

Бу оят қайси оят эканлиги ҳадисда айтилмаган. Фақат Ан-Насоий ва Ибн Можанинг Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисида бундай дейилади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечани тонгга қадар бир оят билан ўтказдилар, бу оят маъноси: «Уларга азоб қиладиган бўлсанг, улар Сенинг бандаларингдирлар ва уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен Азиз ва Ҳакиймсан - ғолиб, қудратли ва ҳикматли зотсан!». Яъни Сенинг феълингга ва ишингга ҳеч қандай куч-қувват дахл қила олмас; бандаларинг устида мутлоқ тасарруф соҳиби ёлғиз Ўзингсан!..

Бу ҳадис ушбу важҳдан ғариб.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш