Биринчи сафнинг фазилати
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Эркаклар сафининг энг яхшиси - биринчиси ва энг ёмони охиргисидир. ёллар сафининг энг яхшиси - охиргиси ва энг ёмони биринчисидир».
Бу бобда Жобир, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Саъид, Убай, Оиша (онамиз), Ал-Ирбоз ибн Сория ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «биринчи саф учун уч марта ва иккинчи саф учун бир марта истиғфор айтганлари» ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!