Саломдан ва каломдан кейин саждаи саҳв
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждаи саҳвни саломдан кейин қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам каломдан (сўзлашувдан) кейин саждаи саҳв қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини беш ракъат ўқиб қўйдилар. У кишига айтилдики, («Ё Расулуллоҳ!) Намоз зиёда қилиндими ёки унутдингизми?» Шунда салом берганларидан кейин икки сажда қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Саломдан ва каломдан кейин саждаи саҳв