Саломдан ва каломдан кейин саждаи саҳв
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждаи саҳвни саломдан кейин қилдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Аййуб ва мутааддид кишилар бу ҳадисни Ибн Сийрийндан ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ҳадиси ҳам ҳасан-саҳиҳ. Баъзи илм аҳли наздида амал шу ҳадис асосидадир. Айтадиларки, киши пешин намозини беш (ракъат) ўқиб қўйса, тўртинчи ракъатда ўтирмаган бўлса ҳам, намози жоиз бўлиб, саждаи саҳв қилади. Бу Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавлидир. Баъзиларнинг фикрича, пешин намозини беш (ракъат) ўқиб қўйса-ю, тўртинчи ракъатда ташаҳҳуд миқдорида ўтирмаса, намози фосиддир. Бу Суфён Ас-Саврийнинг ва айрим Куфа аҳлининг қавлидир.
Дўстларигиз билан улашинг!