Пешин намозининг икки ракъатлик кейинги суннати
Анбаса ибн Суфёндан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш згачим Умму Ҳабибадан эшитдим, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганларини зшитдим, деди: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин тўрт ракъат намозда бардавом бўлса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Ҳабиба (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат намозни ўқий олмай қолсалар, бу тўрт ракъатни фарздан кейин ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешиннинг фарзидан олдин икки ракъат ва (фарзидан) кейин икки ракъат намоз ўқидим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ