Пешин намозининг икки ракъатлик кейинги суннати
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат намозни ўқий олмай қолсалар, бу тўрт ракъатни фарздан кейин ўқир эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Буни фақатгина Ибнул-Муборакнинг шу важҳдан қилган ривоятидан билаётирмиз. Қайс ибн Ар-Робиъ бу ҳадисни Шуъбадан, Холид Ал-Ҳаззоъдан боягига яқин тарзда ривоят қилган ва Қайс ибн Робиъдан ташқари уни Шуъбадан ривоят қилган бошқа бирор кишини билмаймиз. Абдурраҳмон ибн Лайлодан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга яқин бир ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!