Пешин намозининг икки ракъатлик кейинги суннати
Анбаса ибн Суфёндан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш згачим Умму Ҳабибадан эшитдим, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганларини зшитдим, деди: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин тўрт ракъат намозда бардавом бўлса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».
* Илова: Пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннатга яна икки ракъат қўшиб, тўрт ракъат қилиб ўқиш, Ҳанафий мазҳабидагилар учун мустаҳабдир (яъни ўқиганга савоб бор, ўқимаган кишига эса гуноҳ йўқ).
Бу ҳадис ушбу важхдан ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Ал-Қосим - Абдурраҳмоннинг ўғли. Куняси - Абу Абдурраҳмон. Ўзи Абдурраҳмон ибн Холид ибн Язид ибн Муовиянинг мавлоси (озод этилган қули)дир. Шомлик бўлиб, сиқа (ишончли)дир. У Абу Умоманинг биродари бўлади.