Бир нечта намозни ўтказиб юборган киши (қазосини ўқишни) қайси намоздан бошлайди?
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Ҳандақ кунида Умар ибн Ал-Хаттоб гапириб, Қурайш мушрикларини сўка бошлади ва дедики, «Ё Расулуллоҳ! Сал қолдики, қуёш ботгунича аср намозини ўқиёлмай қолардим!». Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ҳақи, мен аср намозини ўқий олмадим!» дедилар. Жобир айтади: «Сўнг Бутҳон (водийси)га тушдик. (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат олдилар, бизлар ҳам таҳорат олдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш ботганидан кейин аср намозини ўқидилар, сўнг унинг кетидан шом намозини ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Хандақ (уруши) кунида мушриклар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни тўрт вақт намоздан қолдирдилар. Ҳатто кеч тушди, вақт алламаҳал бўлгач, Билолга (азон ва қомат айтишни) буюрдилар, у азон айтди, кейин такбир келтирди, пешин намози (қазоси)ни ўқидилар. Кейин такбир айтди, аср намози (қазоси)ни ўқидилар. Кейин такбир айтди, шом намози (қазоси)ни ўқидилар. Кейин такбир айтди, хуфтон намозини ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ