Биринчи такбирдан кейин ўқиладиган дуо
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни очган (бошлаган) пайтларида: («Субҳанака-ллоҳумма ва биҳамдика ва табарока-смука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук»), дер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозга турганларида такбир айтгач, «Субҳанака аллоҳумма ва би ҳамдика ва табарока-смука ва тааъла жаддука ва илаҳа ғойрук» (Ё Аллоҳим, сени ҳамдинг билан поклаб, тасбиҳ ва танзиҳ этгайман. Исминг табаррук-муборак, азаматинг олий-юксак, сендан бошқа илоҳ йўқ!) дер эдилар, кейин «Аллоҳу акбару кабир» (Аллоҳ улуғликда энг улуғдир!) дер эдилар; Кейин: «Аъувузи биллаҳи самиъ-ил-ъалими минаш-шайтонир-рожим, мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи» (Ҳақ раҳматидан қувилган шайтондан, унинг васвасасидан, жодусидан ва зуғумидан асрамоғини сўраб, эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳдан паноҳ тилайман!) дер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ