Биринчи такбирдан кейин ўқиладиган дуо
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни очган (бошлаган) пайтларида: («Субҳанака-ллоҳумма ва биҳамдика ва табарока-смука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук»), дер эдилар».
Бу ҳадисни Оиша (онамиз)нинг ривоятларидан (бири) сифатида ёлғиз шу важҳдан биламиз. Ҳориса ҳақида, хотираси жиҳатидан, (танқидий) сўз қилинган. Абур-Рижолнинг исми - Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Ал-Мадиний.
Дўстларигиз билан улашинг!