Намозда аксирмоқ
Рифоъа ибн Рофиъ Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқидим. Аксирдим ва шунда: «Алҳамдулиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан муборакан фийҳи муборакан ъалайҳи кама йуҳиббу Роббуна ва йарзо» («Ўзи севган ва Ўзи рози бўлган шаклда Роббимиз Аллоҳга ҳисобсиз, гўзал, ичда ва ташда муборак ҳамд бўлсин!») дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни ўқиб бўлдилар ва ўгирилиб, «Намозда сўзлаган ким эди?» дедилар. Ҳеч ким садо чиқармади. Кейин иккинчи марта: «Намозда сўзлаган ким эди?» дедилар. Яна ҳеч ким миқ этмади. Кейин учинчи марта: «Намозда сўзлаган ким эди?» дедилар. Шунда Рифоъа ибн Рофиъ ибн Арроъ (ровийнинг ўзи): «Мен эдим, ё Расулуллоҳ!..» деди. «Нима деб айтдинг?» дедилар. «Алҳамдулиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан муборакан фийҳи, муборакан ъалайҳи кама йуҳиббу Роббуна ва йарзо» деб айтдим», деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жоним қудрати қўлида бўлган зотга қасамки, ўттизтача фаришта, бу (ҳамд)ни қайси биримиз олиб юксалиб чиқар эканмиз, деб, тараддудга тушди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ