Намозхон рукуъдан бош кўтарганда нима дейиши керак?
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганда, «Роббана ва лака-л-ҳамд!» деб айтингизлар. Чунки, кимнинг айтгани малоикаларнинг айтганига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Ҳазрати) Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бош кўтарганларида: бундай дер эдилар: «Самиаъллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лака-л-ҳамд, милъа-с-самавати вал арз ва милъа ма бай-наҳума ва милъа ма шиъта мин шайин баъду...» (Аллоҳ, ҳамд айтган кишининг ҳамдини эшитгайдир (қабул қилгайдир). «Ё Раббимиз! Сенга осмонлар ва ерларни тўлдиргулик, улар орасини тўлдиргулик ва Ўзинг хоҳлаган (арш ва курси каби чексиз) борлиқни тўлдиргулик ҳамдлар бўлсин!»).
Ҳадис ҳақида батафсилроқ