(Ҳазрати) Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бош кўтарганларида: бундай дер эдилар: «Самиаъллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лака-л-ҳамд, милъа-с-самавати вал арз ва милъа ма бай-наҳума ва милъа ма шиъта мин шайин баъду...» (Аллоҳ,  ҳамд  айтган  кишининг  ҳамдини  эшитгайдир (қабул  қилгайдир).  «Ё  Раббимиз!  Сенга осмонлар ва ерларни тўлдиргулик, улар орасини тўлдиргулик ва Ўзинг хоҳлаган (арш ва курси каби чексиз) борлиқни тўлдиргулик ҳамдлар бўлсин!»).

Бу бобда Ибн Умар, Ибн Аббос, Ибн Аби Авф, Абу Жуҳайфд ва Абу Саъид (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

(Ҳазрати) Алининг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Баъзи илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир.

Имоми Шофиъийнинг қавли ҳам шу. Шофиъийнинг фикрига кўра, хоҳ фарзда, хоҳ нафл намозларида бўлсин, шу сўзлар айтилади.

Куфа фақиҳларидан баъзиларининг фикрича, буни фақат нафл намозида айтади, фарз намозларида айтмайди.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш