Имом унутиб иккинчи ракъатда (қиёмга) туриб кетса
Зиёд ибн Илоқадан ривоят қилинди; айтди: «Муғийра ибн Шуъба бизларга намоз ўқиб берди-да, икки ракъат ўқигач, ўтирмасдан туриб кетди. Орқасидаги кишилар «Субҳаналлоҳ» дейишди, у эса уларга турингизлар деган ишорани қилди. Намоздан фориғ бўлгач, салом берди-да, икки марта саждаи саҳв қилди, (сўнг) салом берди. (Кейин) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай қилган эдилар», - деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАш-Шаъбийдан ривоят қилинди; айтди: «Ал-Муғийра ибн Шуъба бизга намоз ўқиб берди-да, иккинчи ракъатда (ўтирмасдан) туриб кетди. Қавм унга тасбиҳ айтди, яъни «Субҳаналлоҳ» деди; у ҳам қавмга «Субҳаналлоҳ» деб тасбиҳ айтди. Намозни адо этиб бўлгач, салом берди ва ўтирган жойида икки марта саждаи саҳв қилди. Кейин уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам худди шундай қилганларини ва у ҳам ана шунинг учун шундай қилганини сўзлаб берди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ