Имом унутиб иккинчи ракъатда (қиёмга) туриб кетса
Зиёд ибн Илоқадан ривоят қилинди; айтди: «Муғийра ибн Шуъба бизларга намоз ўқиб берди-да, икки ракъат ўқигач, ўтирмасдан туриб кетди. Орқасидаги кишилар «Субҳаналлоҳ» дейишди, у эса уларга турингизлар деган ишорани қилди. Намоздан фориғ бўлгач, салом берди-да, икки марта саждаи саҳв қилди, (сўнг) салом берди. (Кейин) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай қилган эдилар», - деди.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ. Ал-Муғийра ибн Шуъба тариқи билан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!