Сафнинг орқасида якка ҳолда намоз ўқимоқ
Вобиса ибн Маъбаддан ривоят қилинди: «Бир киши сафларнинг орқасида якка намоз ўқиди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозни иода қилмоқни (қайта ўқимоқни) буюрдилар».
Ал-Жобирдан эшитдим, айтдики, «Вакиънинг бундай деганини унинг ўзидан эшитдим: «Бир киши сафларнинг орқасида якка ўзи намоз ўқиса, иода қилади (қайта ўқийди)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲилол ибн Йисофдан ривоят қилинди; айтди: «Биз Ар-Раққо (деган шаҳар)да эканимизда, Зиёд ибн Аби Жаъд қўлимдан тутди-да, мени Бани Асад (қавми)дан бўлмиш Вобиса ибн Маъбад деган бир шайхнинг ҳузурига олиб борди. Зиёд айтадики, «Мана шу шайх менга ушбу ҳадисни айтиб берди: «Бир киши сафнинг орқасида якка ўзи намоз ўқиди, — шайх эшитиб турар эди - шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозини иода этмоқни (қайта ўқимоқни) буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ