Азоннинг фазилати
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки етти йил муттасил (Ҳақ ризоси учун) азон айтса, унга жаҳаннамдан қутулиш ҳақида барот (ёрлиқ) ёзилади».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Савбон, Муовия, Анас, Абу Ҳурайра ва Абу Саъид (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Аббоснинг ҳадиси ғариб.
Абу Тумайлаънинг исми - Яҳё ибн Возиҳ.
Абу Ҳамза Ас-Суккарийнинг исми - Муҳаммад ибн Маймун.
Жобир ибн Язид, Ал-Жуъфийнинг заиф эканини қайд этган. Яҳё ибн Саъид ва Абдурраҳмон ибн Маҳдий уни(нг ҳадисини) тарк этганлар.
Ал-Жоруддан эшитдим, Вакиъдан нақл этиб, айтдики, «Жобир Ал-Жуъфий бўлмаса эди, Куфа халқи ҳадиссиз қолар эди ва Ҳаммод бўлмаса эди, фиқҳсиз қолар эди».
Дўстларигиз билан улашинг!