Аллоҳ бандаларига неча вақт намоз фарз қилган?
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга «Исро» кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Кейин беш вақтга туширилди. Кейин бундай деб нидо қилинди: «Ё Муҳаммад! Энди сўз қатъийдур, ўзгартирилмас! Сен учун шу беш вақт намозда эллик вақт намоз савоби бордур!».
Бу бобда Убода ибн Ас-Сомит, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Абу Зарр, Абу Қатода, Молик ибн Саъсаа ва Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Дўстларигиз билан улашинг!