Муаззин азон айтганда (эшитган) киши ўқийдиган дуо
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки азонни эшитганда: «Аллоҳумма Робба ҳазиҳид-даъватит-таммати вас-солатил қоимаҳ ати Муҳамаддан васийлата вал-фазийлаҳ, ва-бъасҳу мақомам Маҳмуда-ниллазий ваъадтаҳ» («Эй ушбу мукаммал даъват ва абадий намоз соҳиби бўлган Аллоҳим! Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васийла ва фазилат ато эт ва у зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми Мақмудга етказ!») деса, Қиёмат кунида унга шафоат ҳал бўлур!».
Жобирнинг ҳадиси, Муҳаммад ибн Ал-Мунқадир ривояти сифатида саҳиҳ-ҳасан-ғариб. Бу ҳадисни Шуайб ибн Аби Ҳамзадан бошқа, Муҳаммад ибн Ал-Мунқадирдан ривоят қилган кишини билмаймиз. Абу Ҳамзанинг исми - Динор.
Дўстларигиз билан улашинг!