Муаззин азон айтганда (эшитган) киши ўқийдиган дуо
Саъд ибн Аби Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки муаззинни(нг шаҳодат келтирганини) эшитганда: «Ва ана ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳаммадин Расулан ва бил Ислами дийнан» («Мен ҳам шоҳидлик бераманким, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У якка-ю-ягонадир, шериги йўқдир ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Аллоҳни Роббим деб, Муҳаммадни Расул деб ва Исломни дин деб рози бўлдим (қабул қилдим)» - деб айтса, унинг гуноҳлари кечирилади».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ-ғариб. Буни фақат Лайс ибн Саъднинг Ҳукайм ибн Абдуллоҳ ибн Қайсдан қилган ривоятидан биламиз.
Дўстларигиз билан улашинг!